Ўзбекистон | 15:14 / 04.01.2024
7064
1 дақиқада ўқилади
Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
5-9 январ кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли Бўстонлиқ, Оҳангарон, Паркент ва Попда қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
Жорий йилнинг 5-9 январ кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, жумладан:
Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
Наманган вилояти Поп туманида қор кўчиш хавфи юзага келиши мумкин.
Тоғли ва тоғолди ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли, дам олиш масканларида дам олувчилар ва ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралган.