Ўзбекистон | 23:03 / 05.01.2024
22331
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда 3,5 баллик зилзила содир бўлди
Ер силкиниши Наманган вилоятида юз берди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабарига кўра, 5 январ куни соат 21:59 да Ўзбекистонда зилзила содир бўлди.
Қайд қилинишича, зилзила эпицентри Тошкентдан 218 км жанубий-шарқда, Наманган вилояти, Чортоқ туманида, 15 км чуқурликда бўлган. Унинг магнитудаси - 3,5 балл.
Ўзбекистон ҳудудида зилзиланинг сезилиш кучи:
- Наманган вилояти, Чортоқ туманида 2-3 балл, 2 км.
- Уйчи туманида 2 балл, 13 км.
- Наманган шаҳрида 2 балл, 17 км.
- Янгиқўрғон туманида 2 балл, 20 км.
- Косонсой туманида 2 балл, 23 км.