Ўзбекистоннинг янги ягона миллий баҳолаш стандарти тасдиқланди
Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг “Ўзбекистон Республикасининг ягона миллий баҳолаш стандартини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди.
Мазкур Ягона миллий баҳолаш стандарти (ЯМБС):
- баҳолаш фаолиятини норматив жиҳатдан тартибга солинишини;
- баҳолаш тартиби ва баҳолаш экспертизасига қўйиладиган талабларни белгилайди.
ЯМБС ўз ичига умумий баҳолаш стандартлари, махсус баҳолаш стандартлари ҳамда методикаларни олади.
Умумий баҳолаш стандартлари қуйидаги Миллий баҳолаш стандартларидан (МБС) иборат:
1-сон МБС “Баҳолаш фаолиятининг тушунчалари, таърифлари ва принциплари”;
2-сон МБС “Баҳолашга оид вазифа”;
3-сон МБС “Баҳолаш жараёнида ўтказиладиган ўрганишлар ва таҳлиллар”;
4-сон МБС “Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ва уни тузиш тартиби”;
5-сон МБС “Қиймат турлари”;
6-сон МБС “Баҳолаш ёндашувлари ва усуллари”;
7-сон МБС “Баҳоловчилар ишининг сифатини назорат қилишнинг ички қоидаларига қўйиладиган умумий талаблар”;
8-сон МБС “Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилиги экспертизаси”.
Махсус баҳолаш стандартлари, баҳолаш объектларининг айрим турларини (бизнес, кўчмас мулк, номоддий активлар, товар-моддий бойликлар ва бошқалар) баҳолашга қўйиладиган қўшимча талабларни белгилайди ва қуйидаги МБСлардан иборат:
9-сон МБС “Бизнесни ва бизнесда иштирок этиш ҳуқуқи қийматини баҳолаш”;
10-сон МБС “Кўчмас мулк қийматини баҳолаш”;
11-сон МБС “Номоддий активлар ва интеллектуал мулк объектлари қийматини баҳолаш”;
12-сон МБС “Товар-моддий захиралар қийматини баҳолаш”;
13-сон МБС “Машина ва ускуналар қийматини баҳолаш”;
14-сон МБС “Хусусийлаштириш мақсадида давлат уй-жой фонди қийматини баҳолаш”.
ЯМБС баҳоловчилар, баҳоловчи ташкилотлар ва бошқа фойдаланувчилар учун мўлжалланган бўлиб, активлар ва мажбуриятлар қийматини баҳолаш бўйича хизматлар кўрсатилганда, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тузиш ҳамда экспертлар томонидан баҳолаш объектини баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилиги (ҳаққонийлиги) текширилганда, қўллаш мажбурий ҳисобланади.
Мавзуга оид
13:02 / 28.08.2024
Мол-мулкнинг ҳақиқий қийматини аниқлашда ягона ёндашув жорий этилади
11:05 / 08.05.2024
Баҳолашнинг янги тизими жорий этилган мактаблар фаолияти қандай баҳоланиши маълум бўлди
13:24 / 26.04.2024
Қурилиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар халқаро стандартлар билан уйғунлаштирилади
11:51 / 01.04.2024