Жамият | 14:03 / 05.01.2024
7411
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини олиб кетаётган шахслар ушланди

Учта ҳолатда қарийб 3 минг дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари муомалага киритилишининг олди олинган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда “Фарғона-Тошкент” йўналишида келаётган Cobalt тўхтатилиб кўздан кечирилганда, муқаддам судланган Л.Т. ва фуқаро О.И. 2 800 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келаётгани аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Фарғона йўли кўчасида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Х.нинг ёнидан 38 дона “Тропикамид” ва “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими ДХХ ва ИИББ ходимлари ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда эса, “Хадра” МФЙ ҳудудида ҳаракатланаётган Cobalt тўхтатилиб кўздан кечирилганда, муқаддам судланган У.А. ва фуқаро Б.С.дан жами 32 дона “Тропикамид” ва “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид