Ўзбекистон ноябрда ҳам энг кўп олтин сотган давлат бўлди
Ўзбекистон Марказий банки октябр ва ноябр ойларида дунёнинг бошқа мамлакатларига қараганда кўпроқ – 11 тоннадан олтин сотди.
Ўзбекистон Марказий банки ноябр ойида дунёдаги бошқа молиявий регуляторлардан кўпроқ олтин сотди. Бу ҳақда Жаҳон Олтин Кенгашининг (WGC) ойлик маълумотларида келтириб ўтилган.
Ҳисобот даврида жаҳон марказий банкларининг жами олтин захиралари 44 тоннага ошган.
Ноябр ойида қимматбаҳо металларнинг энг фаол харидорлари Туркия (25 тонна), Полша (19 тонна) ва Хитой (12 тонна) Марказий банклари бўлди.
Мазкур вақтда олтиннинг асосий сотувчиси Ўзбекистон Марказий банки бўлди ва ўз захираларини 11 тоннага қисқартирди. Шунингдек, Қозоғистон Марказий банки томонидан ҳам 3 тонна олтин сотилган.
2023 йил якунларига кўра, Ўзбекистон қимматбаҳо металларни сотиш бўйича Қозоғистондан бироз ортда қолиб, иккинчи ўринни эгаллади. Хитой соф харидлар бўйича етакчи бўлди, ундан кейинги ўринларни Полша ва Сингапур.
Маълумот учун, 2023 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон 8,1 млрд доллар қийматидаги олтин сотди. Бу ўтган йилга нисбатан 2,3 баробарга кўп. Шунингдек, 2022 йилда 4,1 млрд долларлик, 2021 йилда 4,1 млрд долларлик, 2020 йилда 5,8 млрд долларлик, 2019 йилда эса 4,9 млрд долларлик олтин сотилган.
Мавзуга оид
11:23 / 01.11.2024
«Биз учун қизиқлиги унинг қайси нархда кириб келиши» – МБ раиси энергетика ресурслари импортида Россияга қарамлик ҳақида
19:37 / 31.10.2024
«Валюта курсининг 1 фоизга қадрсизланиши инфляцияга 0,3-0,4 фоиз таъсир кўрсатиши мумкин» - МБ раиси
23:37 / 23.10.2024
Ўзбекистонда муомаладаги нақд пул улуши 20,7 фоизгача камайди — Марказий банк
20:06 / 18.10.2024