Ойга биринчи марта хусусий қўниш модули учирилди
Ер табиий йўлдошини ўзлаштириш компанияси бошланди.
8 январ куни АҚШ Флорида штатидаги Канаверал бурни космодромидан Peregrine қўнувчисини ўз ичига олган Vulcan Centaur ракетаси коинотга учирилди.
Ушб экспедицияни Илон Маск ва унинг Space X компанияси билан фазони хусусий тадқиқ қилиш бўйича рақобатчилари ташкил қилган.
United Launch Alliance компаниясининг улкан Vulcan Centaur ракетаси Astrobotic Technology томонидан ишлаб чиқарилган Peregrine 1 зондини Ойга олиб кетди.
Peregrine — Ойга қўнувчи қурилма бўлиб, хусусий компания томонидан Ер табиий йўлдоши юзасига қўндирилган биринчи қурилма бўлиши кутилмоқда.
Peregrine 23 феврал куни Груйтуйзен кратерига қўниши режалаштирилган. Бўйи тахминан 2 метр, эни 2,5 метр катталикдаги модул Ойга турли юкларни, жумладан NASA учун илмий асбобларни, Эверест тоғидан олинган тошни, шунингдек, «Юлдузли йўл» сериали яратувчиси Жин Родденберри ва фантаст ёзувчи Артур Кларк ҳокини олиб боради.
Илмий юклардан ташқари, Peregrine рамзий ва маданий аҳамиятга эга бўлган кўплаб объектларни Ой орбитасига олиб чиқади. Улар орасида эчки ва қутб қуши ДНК, 33 нафар санъат намоёндаси қони намуналари, юзлаб тасвирлар, шеърлар ва мусиқалар, хариталар, дарё ва океан суви бор. 1 биткоинни ифодаловчи думалоқ пластинка ҳам Ойга йўл олган.
Vulcan Centaur ракетаси ишлаб чиқарувчи Astrobotic Technology ўртасида Peregrine Mission One (лойиҳанинг расмий номи) бўйича келишувга 2017 йилда эришилган, аммо учиш санаси бир неча бор ўзгарган. 2023 йил декабрда Astrobotic раҳбарияти модул «учириш ва қўнишга тайёр» эканини эълон қилди. Режага кўра, модул Ойда камида 192 соат ишлайди.
Май ойида, агар ҳаммаси режадагидек бўлса, Хитойнинг «Чан-6» ойюрари Ойга учади.
Бу йил ёзда инсоннинг Ойга биринчи марта қўнганига 55 йил тўлади.
Ноябр ойида NASA Ойга ўзининг VIPER зондини юборишни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
14:19 / 25.06.2024
Хитой зонди Ерга Ой тупроғи намуналарини олиб келди
18:35 / 05.06.2024
Хитой Ойнинг орқа томонидан тупроқ олиш жараёнини намойиш этди
18:27 / 03.06.2024
Хитойнинг «Чанъэ-6» аппарати Ойнинг орқа томонига муваффақиятли қўнди
19:52 / 04.05.2024