Ўзбекистон | 12:28 / 08.01.2024
2874
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ТИВда Россия элчиси билан учрашув ўтказилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ва Россия элчиси ТИВдаги учрашувда олий даражадаги саммитлар якунлари бўйича эришилган барча келишувларни ҳар томонлама амалга оширишга алоҳида эътибор қаратди.

Фото: ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Раҳматулла Нуримбетов Россия элчиси Олег Малгинов билан учрашув ўтказди.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон–Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Олий даражадаги учрашувлар якунлари бўйича эришилган барча келишувларни ҳар томонлама амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Турли даражадаги бўлажак тадбирлар жадвали ва кун тартиби муҳокама қилинди.

Мавзуга оид