Ўзбекистон ТИВда Украина элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари Беларусь, Туркманистон ва Украина элчилари билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Раҳматулла Нуримбетов Украина элчиси Микола Дорошенко, Беларус элчиси Леонид Маринич ва Туркманистон элчиси Шадурди Мередов билан алоҳида учрашувлар ўтказди.
ТИВ маълумотига кўра, музокараларда Ўзбекистон билан ушбу давлатлар ўртасидаги сиёсат ва дипломатия, савдо ва инвестиция, транспорт ва логистика, маданият ва туризм соҳаларидаги ҳамкорлик ҳамда халқаро тузилмалар доирасидаги муносабатларини янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Парламентлараро ва минтақалараро алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Жорий йилда турли даражаларда ўтказилиши режалаштирилган қўшма тадбирлар жадвали ва ташкилий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.
Мавзуга оид
09:00
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
08:19
Байден республикачиларни Украинага ёрдам беришга кўндирмоқчи
21:05 / 10.11.2024
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
20:11 / 10.11.2024