Жаҳон | 23:15 / 11.01.2024
12910
2 дақиқада ўқилади

Эрон Уммон кўрфазида АҚШ нефт танкерини ҳибсга олди 

Танкерни ҳибсга олиш суд қарори асосида амалга оширилгани таъкидланмоқда. 

Иллюстратив фото

Эрон ҳарбий денгиз кучлари Уммон кўрфазида Америка нефт танкерини қўлга олди. Бу ҳақда Эроннинг Tasnim агентлиги хабар берди. 

Хабарда айтилишича, танкерни ҳибсга олиш суд қарори асосида амалга оширилган. Бошқа тафсилотлар, жумладан, кема номи келтирилмаган. 

11 январ куни Британия денгиз савдо операциялари бошқармаси қора кийимдаги бир гуруҳ қуролланган кишилар Уммон кўрфази орқали сузиб ўтаётган St Nikolas кемасини қўлга олгани ҳақида хабар берди. 

Ҳодиса Уммоннинг Суҳар портидан 90 километр узоқликда содир бўлган. Танкер, дастлабки маълумотларга кўра, Ироқ нефтини ташиган. Кема Грециянинг Empire Navigation юк ташиш компаниясига тегишли экани таъкидланмоқда. St Nikolas бортида 19 киши, 18 нафар Филиппин ва 1 нафар Греция фуқароси бўлган. 

Илгари танкер Suez Rajan деб номланган. Америка расмийларига кўра, кема 2023 йилда санкцияларни бузган ҳолда Эрон нефтини ташиган, шу сабабли қўлга олинган. Бунга жавобан Эрон Американинг Chevron энергетика компанияси учун Қувайтдан нефт олиб кетаётган танкерни қўлга олган.

 

Мавзуга оид