Иқтисодиёт | 10:57 / 11.01.2024
5035
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар сони энг кўп бўлган ҳудудлар айтилди

Республиканинг қайси ҳудудларида хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар сони кўпроқ экани тўғрисида маълумот берилди.

Республикада 2023 йилнинг 1 декабр ҳолатига, чет эл инвестицияси иштирокида 13 353 та корхоналар фаолият кўрсатмоқда.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, уларнинг ҳудудлар кесимидаги сони бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда – 8 446 та.

Ундан кейинги ўринлардан хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар сони мос равишда 1 554 та ва 562 та бўлган Тошкент вилояти ҳамда Самарқанд вилояти жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Фарғона вилоятида – 491 та;
  • Сурхондарё вилоятида – 356 та;
  • Бухоро вилоятида – 338 та;
  • Андижон вилоятида – 312 та;
  • Наманган вилоятида – 232 та;
  • Навоий вилоятида – 211 та;
  • Сирдарё вилоятида – 203 та;
  • Жиззах вилоятида – 179 та;
  • Қашқадарё вилоятида – 168 та;
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 165 та;
  • Хоразм вилоятида – 136 та.

Мавзуга оид