Ўзбекистон | 09:14 / 12.01.2024
3482
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Туркия 2024 йилга мўлжалланган режаларни кўриб чиқди

Ўзбекистон ва Туркия ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари телефон орқали мулоқот чоғида 2023 йил якунларини сарҳисоб қилиб, 2024 йилга мўлжалланган режаларни кўриб чиқди.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан телефон орқали мулоқот чоғида 2024 йилга мўлжалланган режаларни муҳокама қилди.

«Ҳамкасбим, Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан жаноблари билан телефон орқали мулоқот қилишдан мамнунмиз», - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида. 

Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларининг тобора кенгайиб бораётган кун тартиби муҳокама қилинди.

Суҳбат чоғида 2023 йилнинг муваффақиятли якунлари сарҳисоб қилиниб, 2024 йилга мўлжалланган режалар кўриб чиқилди.

2023 йил 26-27 сентябр кунлари Анқара шаҳрида Ўзбекистон ва Туркия ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Бахтиёр Саидов ва Ҳоқон Фидан раислигида Ўзбекистон-Туркия стратегик режалаштириш гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Музокараларда икки томонлама ҳамкорликда эришилган ютуқлар сарҳисоб қилиниб, яқин ва узоқ муддатли мақсадлар белгилаб олинди.

Мавзуга оид