Ўзбекистон | 08:53 / 13.01.2024
16841
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Олмаота яқинида қўш қотиллик содир этганликда гумонланган шахс ушланди

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри яқинида қўш қотиллик содир этганликда гумон қилинган шахс қўлга олинди.

Фото: Zakon.kz

Zakon.kz хабарига кўра, икки давлат ҳуқуқий муҳофаза қилиш идоралари ходимларининг қўшма операцияси Учқўрғонда Ўзбекистон фуқаросининг қўлга олиниши билан якунланди. 

Қайд этилишича, бу шахс 12 йилдан буён қидирувда бўлган – 2012 йилда Олмаота вилоятининг Енбекшиқозоқ туманида вақтинча ишлаб юриб, пенсионерлар уйига кириб олган ва уларни ўлдириб, мол-мулкини талон-торож қилган.

Умуман олганда, 2024 йил бошидан буён Қозоғистон полициячилари қидирувдаги 58 нафар жиноятчини қўлга олди.

Улар орасида 2020 йилда Остонада 144 та акциядордан 4 миллиард тенге йиғиб, ғойиб бўлган МЧЖлардан бирининг асосчиси ҳам бор. Аввалроқ унинг икки шериги қўлга олинган эди. 

Мавзуга оид