Россия санкцияларни четлаб ўтиб, қурол учун ғарб компонентларини сотиб олаётгани айтилди
2023 йилда Россия қурол компонентлари импортининг деярли ярми ғарб компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларга тўғри келади, бу Киев иқтисодиёт институти ва Ермак-Макфол гуруҳи суриштирувида аниқланди.
Россиянинг Украинага кенг кўламли ҳужумига жавобан киритилган санкцияларга қарамай, Россия ҳарбий ишлаб чиқариш учун зарур бўлган катта ҳажмдаги товарларни импорт қилишда давом этмоқда. Бу ҳақда Киев иқтисодиёт институти ва Ермак-Макфол халқаро экспертлар гуруҳининг 11 январ куни чоп этилган қўшма суриштирувида айтилади.
Экспертлар ҳисоб-китобларига кўра, 2023 йилнинг январ-октябр ойларида АҚШ, ЕИ, Буюк Британия ва Украинанинг бошқа ҳамкорлари жанговар ҳаракатлар учун устувор йўналиш сифатида ҳисобловчи товарларнинг Россияга импорти 8,77 миллиард долларга етди – бу санкциялар жорий этилишидан олдинги кўрсаткичдан атиги 10 фоизга кам. Россия ҳарбий саноати учун муҳим ҳисобланган барча товарлар учун бу кўрсаткич янада юқори - 22,23 миллиард доллар.
Россия ҳужумидан сўнг, Украинани қўллаб-қувватловчи давлатлар коалицияси уруш олиб бориш учун муҳим ресурслардан маҳрум қилиш мақсадида Россия Федерациясига экспорт бўйича, шу жумладан икки томонлама ишлатиладиган товарларга мисли кўрилмаган назорат ўрнатди, дейилади суриштирувда. Бироқ, Россия учинчи давлатлардан фойдаланиб, санкцияларни четлаб ўта олди.
Товарлар РФга Хитой, Туркия ва БАА компаниялари орқали киради
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, 2023 йил ўн ойида Россия импортининг деярли ярми ғарб компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан иборат. «Улар хорижда ишлаб чиқарилади ва Хитой, Туркия ва Бирлашган Араб Амирликларидаги воситачилар орқали Россияга етиб боради», деб таъкидлайди ҳисобот муаллифлари.
Тадқиқот муаллифлари Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтишга қарши кураш чораларини кўришга чақирмоқда. Уларнинг фикрича, ушбу чора-тадбирлар экспорт назорати сиёсатидаги камчиликларни бартараф этиш, корпоратив масъулиятни ошириш, учинчи давлатлар орқали санкцияларни четлаб ўтиш олдини олиш, шунингдек, чекловчи чораларни амалга ошириш учун масъул институтларни кучайтириш ва уларнинг ҳамкорлигини яхшилашга қаратилган бўлиши керак.
Мавзуга оид
10:05
ЕИ Россия учун баллистика туфайли Эронга қарши санкциялар тайёрлади
23:17 / 15.11.2024
Россияда «ўлик жонлар»ни урушга юборган «военкомат» ходимлари қўлга олинди
23:13 / 15.11.2024
Россиялик ҳакерлар Европа сунъий йўлдошларига ҳужум қилмоқда
20:48 / 15.11.2024