Тошкентда юқори қаватдан чиқинди ташлаган шахс жазоланди
У қурилиш объектларидан бирида ҳуқуқбузарлик содир қилди.
Тошкент шаҳри, Яшнобод туманидаги қурилиш объектларидан бирининг юқори қаватидан пастга чиқинди ташлаган шахс жазога тортилди.
Ҳолат Тошкент шаҳри Экология бошқармаси томонидан ўрганилди ва И.К. томонидан содир этилгани аниқланди.
Ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-моддаси (Саноат чиқиндиларини, маиший чиқиндиларни ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, ташиш, жойлаштириш, зарарсизлантириш, сақлаш, утилизация қилиш, қайта ишлаш, реализация қилиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш) 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 миллион 700 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.
Мавзуга оид
21:58 / 04.11.2024
Сариқ ва қизил рангларда товланаётган Тошкент — фотожамланма
17:42 / 04.11.2024
Хавфсизлик чегарасидан 80 баробар юқори: Лаҳор дунёнинг ҳавоси энг ифлос шаҳарларидан бири
08:10 / 04.11.2024
Тошкентда “Яшил шаҳар” куни ўтказилади
19:25 / 31.10.2024