Ўзбекистон ва Британия ўзаро муносабатларни чуқурлаштириш йўлларини муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарларининг ўринбосарлари икки томонлама муносабатларни чуқурлаштиришнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов Британия ташқи ишлар вазири ўринбосари Лео Докерти билан музокаралар ўтказди.
ТИВ маълумотига кўра, томонлар сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-Буюк Британия мулоқотининг ҳолати ва истиқболли йўналишлари юзасидан фикр алмашди ҳамда бўлажак қўшма тадбирлар жадвалини муҳокама қилди.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон билан Буюк Британия ўртасидаги муносабатлар жадал ривожланаётгани, кун тартибидаги барча жабҳалар бўйича ўзаро манфаатли шериклик изчил кенгайиб бораётгани қайд этилди. Иқтисодий дипломатия икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим таркибий қисмларидан бири сифатида қаралаётгани таъкидланди.
Икки давлат ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг ўринбосарлари долзарб халқаро ва минтақавий масалаларни ҳам кўриб чиқди.
Мавзуга оид
15:20 / 14.11.2024
Ўзбекистонда етиштирилган мева ва сабзавотлар Британия бозорига экспорт қилинади
13:07 / 09.11.2024
Қозоғистон Британия санкцияларига дучор бўлган компаниялари ҳақида изоҳ берди
17:59 / 08.11.2024
Британияда эркак газли ичимликларга қарамликдан қутулиш учун гипноздан фойдаланди
09:05 / 07.11.2024