Ўзбекистон | 13:03 / 17.01.2024
2795
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони 2,5 млнни ташкил этди

2023 йил якунига кўра ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони 2,5 млн нафарни ташкил этди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Дилдора Ҳошимова маълум қилди.

Қайд этилишича, ноқонуний иш ўринлари легаллаштирилганлиги ҳисобига даромад солиғи тўловчилар 263,2 минг нафарга кўпайиб, 5,3 млнга етди. 

Шунингдек, иш ҳақининг оширилиши жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича қўшимча 1,9 трлн сўм тушириш имкониятини берди. 

Ўтган йил давомида 90 мингга яқин юридик шахс рўйхатга олиниб, жами фаолият юритаётган корхоналар сони 570,4 мингтага ва 97 мингдан ортиқ фуқаро якка тартибдаги тадбиркор cафига қўшилиб, жами фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар сони 240,7 минг нафарга етди. 

Солиқ тушумлари бўйича 2023 йил учун 163,8 трлн сўм йиллик прогноз амалда 165,9 трлн сўм, яъни 2,1 трлн сўм ортиғи билан бажарилди.

Мавзуга оид