Исроил Ўзбекистонда сунъий интеллектга асосланган ахборот тизимини яратмоқчи
Тел-Авив шаҳрида бўлиб ўтган музокараларда Ўзбекистонда сунъий интеллектга асосланган ахборот тизимини яратиш лойиҳасини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон дипломатлари Исроилнинг Geomage компанияси таъсисчиси ва GeoCloud.AI лойиҳаси бош бошқарувчиси Эмил Губерман билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Мулоқот чоғида нефт ва газ соҳасида тадқиқотлар ўтказиш, жабҳага янги технологиялар, замонавий хизматлар ва дастурий таъминотларни жалб қилиш йўналишида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Эмил Губерман Ўзбекистонда йиллар давомида йиғилган турли геологик ва геофизик маълумотларни ҳамда визуал материалларни сунъий интеллект асосида рақамлаштирилган GeoCloud.AI конлар ахборот тизимини яратиш бўйича лойиҳасини амалга ошириш таклифини билдирди.
- GeoCloud.AI дастурининг афзалликлари Ўзбекистондаги барча конлар бўйича маълумотларни излаш, талқин қилишни ҳамда энг самарали ечимларни таклиф қилишдан иборат, - деди у.
Учрашув якунида GeoCloud.AI компанияси дастурининг пилот лойиҳасини Ўзбекистон Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда «Ўзбекнефтгаз» вакиллари билан муҳокама қилиш ва амалга ошириш ҳақида келишиб олинди.
Мавзуга оид
22:04 / 21.09.2024
Портловчи пейжерларни етказган компания бош директори ғойиб бўлди — Reuters
20:02 / 20.09.2024
Исроил Байрутга зарба берди, «Ҳизбуллоҳ» етакчиларидан бири ўлдирилди
21:36 / 19.09.2024
The New York Times: Исроил «замонавий Троя оти»ни яратди
20:46 / 19.09.2024