Танзила Норбоева Лондонда Британия хотин-қизлар ишлари бўйича вазири билан учрашди
Мулоқотда гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларнинг ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш борасида икки мамлакат ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди.
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) томонидан ўтказилаётган «Янги Ўзбекистон: тараққиёт учун янги имкониятлар ва ижтимоий шериклик» мавзусидаги халқаро форумда иштирок этиш учун амалий ташриф билан Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида бўлиб турибди.
Қайд қилинишича, Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги алоқаларда юқори даражадаги сиёсий ва дипломатик, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва маданий-гуманитар алмашинув учун салмоқли салоҳият мавжуд.
Шу нуқтаи назардан ташрифнинг биринчи куни Сенат раиси қатор икки томонлама учрашувлар ўтказди.
Британиянинг хотин-қизлар ишлари бўйича вазири Мария Колфилд билан бўлиб ўтган мулоқотда гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларнинг ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш борасида икки мамлакат ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди.
Хусусан, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оиладаги зўравонликка қарши курашиш, иқлим ўзгаришининг аёллар ва қизларнинг ҳаёти сифатига таъсирини камайтириш йўналишларига эътибор қаратилди.
Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш, хотин-қизларнинг турмуш ва меҳнат шароитларини яхшилаш ҳамда «STEM» дастури орқали қизлар учун сифатли, арзон таълим бериш борасида ўзаро тажриба алмашиш юзасидан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича фикр алмашилди.
Мария Колфилд Янги Ўзбекистоннинг хотин-қизларнинг мамлакат ҳаётидаги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий фаоллигини рағбатлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлари стратегик аҳамиятга эга эканини таъкидлади. У сўнгги йилларда аёлларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш ва гендер тенгликни таъминлаш борасида эришилган натижаларни юқори баҳолади.
Учрашув якунида икки мамлакат тегишли вазирлик ва идоралари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олинди.
Мавзуга оид
19:13 / 02.11.2024
Олий Мажлис Сенати аъзолари сайловини ўтказиш санаси белгиланди
20:31 / 27.10.2024
Танзила Норбоева набираси билан бирга сайловда овоз берди
16:50 / 25.10.2024
Сенат раиси ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари билан учрашди
16:33 / 25.10.2024