Ўзбекистон | 08:47 / 26.01.2024
12193
1 дақиқада ўқилади

Андижондаги ёнғин 20 та ёнғин-қутқарув экипажи ёрдамида ўчирилди

Шаҳрихондаги буюм бозорида ёнғин натижасида тахминан 700-800 квадрат метр майдон ёниб зарарланган. Ёнғин оқибатида фуқароларнинг куйиш тан жароҳатини олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари тўғрисида маълумотлар келиб тушмаган.

Фото: Видеодан кадр

Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманидаги Асака автотураргоҳида ташкил этилган буюм бозорида ёнғин содир бўлгани хабар қилинганди. ФВВ ҳодиса бўйича қўшимча маълумот тақдим этди.

Ёнғин ҳақидаги хабар ФВБга 25 январ куни соат 23:30 да келиб тушган. Шунга кўра, 20 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 23:32 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин 26 январ куни соат 00:30 да ўраб олинган ва соат 01:53 да бартараф этилди.

Ёнғин натижасида тахминан 700-800 квадрат метр майдон ёниб зарарланган. Ёнғин оқибатида фуқароларнинг куйиш тан жароҳатини олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари тўғрисида маълумотлар келиб тушмаган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Воқеа жойига вилоят ҳамда туман ФВБ раҳбар ходимлари чиққан.

Мавзуга оид