Экологлар Тошкент яқинидаги иссиқхоналарда мониторинг ўтказмоқда
Экология вазирлиги Тошкент вилоятидаги иссиқхоналарда ҳавони ифлослантирувчи газларни тозалаш қурилмалари мавжудлигини текширмоқда.
Экологлар Тошкент вилоятидаги иссиқхона хўжаликларида ҳаво ифлослантирувчи газларни тозалаш қурилмалари ўрнатилганини текширмоқда.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришлари вазирлиги хабарига кўра, Тошкент шаҳри атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси ортиб бораётгани, юқоридаги ҳудудларда атмосфера ҳавосини сезиларли ёмонлашгани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган турли мурожаатлар юзасидан Тошкент вилоятининг Зангиота, Тошкент, Қибрай, Янгийўл туманларида жойлашган иссиқхоналарда экологик мониторинг ўтказилган.
Вазирликка кўра, кўмирдан фойдаланадиган иссиқхоналар атмосфера ҳавоси ифлосланишининг асосий сабабларидан бири бўлиб қолмоқда. Охирги беш йилда иқтисодиётда кўмир истеъмолининг ўсиш суръати 22 фоиздан ошди. Агар 2018 йилда 6,8 миллион тонна кўмир ишлатилган бўлса, 2022 йилда бу рақам 8,3 миллион тоннадан ортди.
Мониторинг давомида иссиқхоналарда фойдаланилаётган ёқилғи турлари, ёқиш қурилмаларининг ҳолати тўлиқ хатловдан ўтказилмоқда. Иссиқхоналарга берилган давлат экологик экспертизасининг хулосаларида белгиланган меъёрларга риоя этилгани ўрганилмоқда.
Иссиқхоналарда атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи асосий ташланма манбалардан ҳосил бўладиган ифлослантирувчи газларни тозалаш қурилмалари ўрнатилгани ҳам текширилмоқда.
Мониторинг 31 январгача давом этади.
Мавзуга оид
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
16:17 / 07.11.2024
“Тошкент шаҳри атрофидаги иссиқхоналарнинг 60 фоизи кўмир, резина шиналар ёқяпти” – Экологик партия
23:00 / 04.11.2024
“Афсус, виждон иссиқхонада ўсмайди" - Шерзодхон Қудратхўжанинг пости эътирозларга сабаб бўлди
17:45 / 25.09.2024