Тошкентдаги фастфуд тармоғи электрдан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди
Пойтахтнинг 5 та туманида Hotdogger номли кўчма савдо шохобчалари ноқонуний уланиш орқали 1,1 млрд сўмлик электрдан фойдалангани аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкент шаҳридаги 7 та Hotdogger номли кўчма савдо шохобчаси электр тармоқларига ноқонуний улангани аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, «L.S.G.» МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар пойтахтнинг Миробод, Мирзо Улуғбек, Чилонзор, Яккасарой ва Яшнобод туманларида 7 та шохобчани умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида улаган. Натижада жами 1,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
18:08 / 20.09.2024
Америкада эркак 18 йил бировнинг “свет”ига пул тўлаб келгани аниқланди
16:34 / 13.09.2024
Британия ИИВ раҳбари мамлакатдаги “ўғрилик эпидемияси” ҳақида нутқ сўзлаётганда унинг ҳамёнини ўғирлаб кетишди
15:00 / 07.09.2024
Икки ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланганлар 400 млн сўмдан зиёд зарар етказди
08:35 / 04.09.2024