Док-1 Макс иши бўйича суд тергови якунланди
2023 йил 11 август куни бошланган суд жараёни орадан олти ой ўтиб музокара босқичига ўтди.
5 феврал куни Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судяси Мусо Юсупов раислик қилаётган мазкур жиноят ишида суд тергови якунлангани маълум қилинди. Бу ҳақда судда иштирок этган Kun.uz мухбири хабар берди.
Суд музокарага тайёрланиб келиш учун давлат айбловчиси ҳамда адвокатларга муддат берди.
9 феврал, жума куни музокаралар бошланиши кутилмоқда. Жиноят-процессуал кодексига кўра, музокараларда прокурор, сўнгра жабрланувчилар, ҳимоячилар ва судланувчилар сўзга чиқади.
Эслатиб ўтамиз, 68 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган “Док-1 Макс” дори воситасига доир жиноят иши бўйича илк суд иши 2023 йил 11 август куни бўлиб ўтганди. Иш доирасида 23 нафар шахслар Жиноят кодексининг турли моддалари билан айбланмоқда. Уларнинг 9 нафарига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
Мавзуга оид
19:55 / 19.09.2024
«Судя мустақиллигини таъминлаш учун ўз устида ишлаши керак» — Судялар олий кенгаши
16:25 / 19.09.2024
«Судга ижтимоий босимнинг олдини олиш учун жараён ёпиқ ўтказиляпти» – Судялар олий кенгаши Азиз Воитов иши ҳақида
19:51 / 12.09.2024
Мерей Омонбоеванинг иши судга чиқди
15:31 / 12.09.2024