Ўзбекистон | 09:29 / 13.02.2024
16476
1 дақиқада ўқилади
Батирбек Каипбергенов Қорақалпоғистон олий таълим фан ва инновациялар вазири этиб тайинланди
У бунгача Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали директори эди.
Батирбек Каипбергенов Қорақалпоғистон Республикаси олий таълим фан ва инновациялар вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес матбуот хизмати хабар берди.
У тайинловга қадар Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали директори лавозимида фаолият юритган.
Батирбек Каипбергенов 1970 йилда Нукусда туғилган. 1992 йилда Тошкент давлат техника университетини, 1998 йилда Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Техника фанлари доктори.
Мавзуга оид
07:40 / 17.07.2024
Ўзбекистонда шоир Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги кенг нишонланади
10:26 / 02.07.2024
Қорақалпоғистонда 15 млрд сўмлик давлат харидларини амалга оширишда қонун талаблари бузилган – Рақобат қўмитаси
12:31 / 01.07.2024
Учта ҳудудда хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди
08:27 / 20.06.2024