Ўзбекистон | 10:42 / 14.02.2024
15365
1 дақиқада ўқилади

Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Гулнора Аҳмедова Андижон вилояти ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Ушбу лавозимда ишлаб келган Гулнора Абдуллаева бошқа ишга ўтаётганлиги сабабли вазифасидан озод этилган. 

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги

Аҳмедова Гулнора Маҳмудовна Андижон вилояти ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Гулнора Аҳмедова 1974 йилда Балиқчи туманида туғилган. 1996 йилда Андижон дaвлaт университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида умумтаълим мактаблари, касб-ҳунарга ўқитиш марказларида ўқитувчи, директор ўринбосари ва директори лавозимларида, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари ва МФЙда ҳоким ёрдамчиси лавозимларида ишлаган.

У тайинловга қадар Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти бошқармаси Шаҳрихон тумани бўлими раҳбари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Бугунгача Андижон вилояти ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган Гулнора Абдуллаева бошқа ишга ўтаётганлиги сабабли лавозимидан озод этилган. У 2022 йил 9 март куни ушбу лавозимга тайинланганди.

Мавзуга оид