Марказий банк битта тижорат банкни жаримага тортди, учтасини огоҳлантирди
Январ ойида амалдаги қонунчилик ва Марказий банкнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши таъминланмагани сабабли 1 та банк ва 1 та тўлов ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўлланган, шунингдек, 3 та банк ва 2 та ломбард огоҳлантирилган.
Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан 2024 йилнинг январ ойидаги йиғилишларда (9 марта) 30 та масала кўриб чиқилган. Бу ҳақда МБ ахборот хизмати хабар берди.
«Рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 20 та масала кўриб чиқилди. Хусусан, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш (2 та), кредит ташкилотларининг устав фондидаги улушига эгалик қилиш учун рухсат бериш (3 та), кредит ташкилотларини лицензиялаш (2 та), банкларда аудит ўтказиш ҳуқуқини бериш учун аудиторлик малака сертификатини тақдим этиш (2 та) ҳамда тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари, шунингдек, муҳим аҳамиятга эга ходимларининг номзодларини кўриб чиқиш (11 та) каби масалалардир», дейилади хабарда.
Кредит ташкилотларининг молиявий ҳолати бўйича (10 та масала) банклар ва тўлов ташкилотларининг молиявий ҳолати ва улар томонидан Марказий банкнинг пруденциал меъёрлари талаблари бажарилиши, шунингдек, банклар ва микромолия ташкилотларида ўтказилган ўрганишлар натижалари муҳокама қилинган.
Хусусан, амалдаги қонунчилик ва Марказий банкнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши таъминланмагани сабабли 1 та банк ва 1 та тўлов ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўлланган, шунингдек, 3 та банк ва 2 та ломбард чора ва санкциялар қўлланиши тўғрисида огоҳлантирилган.
Бундан ташқари, қўмита томонидан ўзининг тизим барқарорлигини сақлаш, омонатчилар ва инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш принципидан келиб чиқиб, тижорат банклари бошқарувлари ва микромолия ташкилотлари раҳбариятига аниқланган камчиликларни тузатиш, ўрнатилган пруденциал нормативларга амал қилиш, банк фаолиятида мавжуд заифликларни бартараф этиш ва молиявий ҳолатини соғломлаштиришга қаратилган талабларга риоя қилиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилган.
Мавзуга оид
11:23 / 01.11.2024
«Биз учун қизиқлиги унинг қайси нархда кириб келиши» – МБ раиси энергетика ресурслари импортида Россияга қарамлик ҳақида
19:37 / 31.10.2024
«Валюта курсининг 1 фоизга қадрсизланиши инфляцияга 0,3-0,4 фоиз таъсир кўрсатиши мумкин» - МБ раиси
07:50 / 31.10.2024
Йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланган юк машинаси ҳайдовчилари жаримага тортилади
23:37 / 23.10.2024