Россиянинг музлатилган активлари биринчи марта бошқа давлатга берилди – ОАВ
Ярим миллион доллар маблағ Эстонияга берилгани таъкидланмоқда.
АҚШ Адлия вазирлиги Россиянинг музлатилган активларидан 500 минг долларни Эстонияга ўтказди. Бу ҳақда РБК нашрига таяниб, Lenta хабар берди.
Таъкидланишича, бундай ҳодиса активлар музлатилганидан кейин биринчи марта содир бўлмоқда.
РБК АҚШ бу қийматни Таллинга ўтказиб бўлгани ҳақида хабар берса-да, РИА Новости бу трансфер ҳали режа жараёнида эканини маълум қилди.
13 феврал куни Эстония ҳукумати Европа Иттифоқидан узоқ муддатли сиёсат ўрнатиш учун Россиянинг музлатилган активларини мусодара қилишга чақирган эди.
Бундан ташқари, Эстония ҳам Россиянинг музлатилган активларини мусодара қилишга рухсат берувчи қонун устида ишламоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, Украина босқини бошлангач, Россия Марказий Банкининг 300 млрд доллар маблағи хорижда музлатиб қўйилган. АҚШ ва Европа Иттифоқи бу маблағларни Украинани тиклаш учун йўналтириш имкониятини изламоқда.
Мавзуга оид
22:00
Россияда «дворник»ларнинг ўртача иш ҳақи деярли 30 фоиз ошди
21:41
Киевга ҳужум вақтида Россия дрони Эстония элчиси яшайдиган уйга келиб урилди
21:18
Геосиёсий босим воситаси ва ҳимоясиз қатлам – сиёсатшунос Россиядаги меҳнат муҳожирлари ҳақида
21:01