Жаҳон | 16:24 / 19.02.2024
14017
5 дақиқада ўқилади

Томонлар ўртасида зарбалар алмашинуви ва Креминна яқинидаги жанглар. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 725-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Украинларнинг DeepState мониторинг лойиҳаси россиялик ҳарбийлар Авдийивкада асирликка тушган олти нафар украин ҳарбийсини ўлдиргани ҳақида хабар берди. РФ мудофаа вазирлиги шаҳар эгаллангани ҳақида 17 феврал куни эълон қилганди.
  • Буюк Британия мудофаа вазирлиги ҳар кунлик ҳисоботида «Цезар Куников» йирик десант кемаси ҳалокати ортидан РФ Қора денгиз флоти раҳбари Виктор Соколов ишдан олингани ҳақида хабар берди. Соколовнинг истеъфоси ҳақидаги хабар расман тасдиқланмаган.
  • Россия қўшини Украинага дронлар билан ҳужум қилди. Украина қуролли кучлари хабарига кўра, 14 та аппаратдан 12 таси уриб туширилган. Жабрланганлар ҳақида хабар берилмаган.
  • Қутқарувчилар 17 феврал куни россиялик ҳарбийлар томонидан ўққа тутилган Краматорск ва Словянскда харобалар остидан тўрт кишининг жасадини чиқариб олган.
  • Борис Немцовнинг қизи Жанна Немцова Навалнийнинг ўлимига жавобан Украинага ҳарбий, иқтисодий ва гуманитар қўлловни кучайтириш лозимлигини айтди.

Оккупация остидаги Пантелеймоновка ўққа тутилиши оқибатлари

«ДХР»нинг Кремл томонидан тайинланган раҳбари Денис Пушилин 17 феврал куни Пантелеймоновка посёлкаси ўққа тутилиши оқибатида тинч аҳоли вакилларидан тўрт киши ҳалок бўлиб, яна олти киши жароҳат олгани ҳақида хабар берди. Икки қаватли кўп квартирали уй вайрон бўлган: «Бинонинг ярми қулаган ва ёнғин чиққан. Харобаларни тозалаш чоғида уч киши қутқарилди», — дейилади Пушилиннинг хабарида. Қурбонлар орасида — 2009 йилда туғилган қиз ҳам бор.

Кейинги куни, 18 февралда, маҳаллий расмийлар «рақибнинг кассетали ўқ-дорилари детонацияга учраши оқибатида» олти киши жароҳат олгани ҳақида хабар берди. Пантелеймоновкада жароҳат олганлар орасида 2012, 2013 ва 2014 йилларда туғилган уч бола ҳам бор; уларнинг ҳолати оғир, деб баҳоланмоқда, деган Пушилин.

Пантелеймоновкада яшовчи 72 ёшли аёл 15 ёшли набираси жасади устида йиғламоқда
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Пантелеймоновкада вайрон бўлган уй
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Сўнгги зарбалар вақтида вайрон бўлган кўп квартирали уйдан буюмларини олиб чиқаётган маҳаллий аҳоли вакили
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Лиман яқинидаги рус артиллериячилари

Россия Марказий ҳарбий ҳарбий округи артиллерия қисми ҳарбий хизматчилари С-60 зенит қурилмасидан украинларнинг Лиман ҳудудидаги позицияларига ўт очмоқда. Лиман — оккупация остидаги Донецк шаҳридан тахминан 100 километр шимолдаги стратегик муҳим шаҳар бўлиб, бу ерда йирик темирйўл тугуни жойлашган. 2022 йил май ойи охирида РФ қўшини Лиманни эгаллаганди — Украина ҚК ўша йил 1 октябрида уни назоратига қайтаради. Россия қўшини шаҳарни мунтазам равишда ўққа тутиб келмоқда.
Станислав Красильников / Спутник / IMAGO / SNA / Scanpix / LETA

Словянск ва Краматорск ўққа тутилиши оқибатлари

17 февралга ўтар кечаси Россия қўшини Краматорск ва Словянск шаҳарларини ўққа тутди. Тўрт киши ҳалок бўлган, шундан уч нафари бир оила аъзолари бўлган: 46 ёшли аёл, 23 ёшли ўғил ва унинг бувиси — уларнинг жасадлари Краматорскда вайрон бўлган турар жой биноси харобалари остидан олиб чиқилган. Шунингдек Словянскда мактаб қоровули ҳалок бўлган. Ушбу шаҳарда «енгилмас пункт» ва ижтимоий ошхона вазифаларини бажарган бино ҳам шикастланган.

Краматорскда вайрон бўлган уй жойида ишлаётган қутқарувчилар
Jose Colon / Anadolu / Getty Images
Краматорск россияликлар томонидан ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлган тинч аҳоли вакили жасадини олиб кетаётган қутқарувчилар
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Словянскдаги 18-сонли мактаб биносида оловни ўчираётган ўт ўчирувчилар
Jose Colon / Anadolu / Getty Images

Украина қуролли кучларининг Креминна ўрмонидаги позициялари

Донецк областидаги ерости бошпанасида турган украин пиёдаси
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / Getty Images
Креминна йўналишидаги пиёдалар позициясига ўрмон орқали кетаётган аскар
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / Getty Images
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / Getty Images
Украина Миллий гвардияси 1-президент бригадаси артиллериячилари россияликларнинг позициялари бўйлаб италянлар етказиб берган 105-миллиметр калибрли гаубицасидан ўт очмоқда. Сурат олинган аниқ манзил кўрсатилмаган
Scott Peterson / Getty Images
Артиллерия снарядлари
Scott Peterson / Getty Images
Гранатомётдан ўт очаётган украин пиёдаси
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / Getty Images

Мавзуга оид