Ўзбекистон | 07:43 / 19.02.2024
3700
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 126 млн сўм моддий зарар келтирган ноқонуний майнинг ферма аниқланди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 126,3 млн сўм моддий зарар келтирган ноқонуний майнинг ферма аниқланди. 

Фото: Ҳудудий электр тармоқлари

“Ҳудудий электр тармоқлари” Тошкент шаҳар филиали хабарига кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан тегишли мутасадди идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда Олмазор тумани Аллон маҳалласида яшовчи 27 ёшли Д.К. ноқонуний майнинг ферма ташкил қилгани аниқланган.

Ушбу майнинг ферма электр тармоғидан ноқонуний фойдаланиши натижасида жами 126,3 млн сўм миқдорда моддий зарар етказганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (жуда кўп миқдордаги ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид