Янгиобод тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари ва унинг жиноий шеригига ҳукм ўқилди
Ер сотиш билан боғлиқ жиноятни содир қилган шахсларга жарима ва қамоқ жазоси тайинланди.
Жиззах вилояти, Янгиобод тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари Қ.Р. ва унинг жиноий шериги суд томонидан озодликдан маҳрум қилинди ва жаримага тортилди.
Қайд қилинишича, 2023 йил май ойида Жиззах вилоятидаги қурилиш фирмаси раҳбари бўлиб ишловчи Қ.М. ва Янгиобод тумани ҳокими ўринбосари Қ.Р. олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, бошқа корхона раҳбарига 200 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерни аукцион орқали олиб беришни ваъда қилади. Эвазига ундан 200 минг АҚШ долларини талаб қилади.
2023 йил 18 июн куни Қ.М. Жиззах шаҳрида жойлашган ресторанда келишилган сумманинг ярми, яъни 100 минг долларни олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланган. Шунингдек, жиноятни тўлиқ фош этиш мақсадида, дастлабки кўрсатмалар ҳамда мавжуд далилларга асосланиб, унинг Янгиобод тумани ҳокимлигида масъул лавозимда ишловчи таниши ҳам қўлга олинган.
Жиноят ишлари бўйича Янгиобод туман суди мазкур жиноят ишини мазмунан кўриб чиқиб, Қ.М.га БҲМ 400 баравари (132 млн сўм) миқдорида жарима ва 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиши жазосини, Қ.Р.га эса 3 йил муддатга давлат иштирокидаги корхона-муассасалардаги мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда БҲМ 400 баравари (132 млн сўм) миқдорида жарима ва 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Мавзуга оид
20:17 / 21.09.2024
Telegram турли мамлакатларнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорлик қила бошлади
19:48 / 19.09.2024
Жиззахда бошқарувни йўқотган “Ласетти” пастликка ағдарилди
19:02 / 09.09.2024
Қашқадарё ва Жиззахда пора олган экология ва қурилиш мутахассислари ушланди
22:23 / 06.09.2024