Иқтисодиёт | 12:00 / 21.02.2024
12811
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон мева-сабзавотининг асосий экспорт бозорлари маълум қилинди
2023 йилда 1,7 млн тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинган.
2023 йилда Ўзбекистон хорижга қиймати қарийб 1,2 млрд АҚШ долларига тенг бўлган 1,7 млн тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, бу кўрсатгич 2022 йил билан солиштирилганда 1,1 фоизга ёки 18,9 минг тоннага кўпайган.
Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия (37 фоиз), Покистон (16,7 фоиз), Хитой (12,3 фоиз) ҳамда Қозоғистон (10,3 фоиз) давлатлари ҳиссасига тўғри келган.
Мавзуга оид
12:50 / 04.11.2024
Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари Мўғулистонга экспорт қилинади
09:40 / 23.10.2024
Ўзбекистондан Кувайтга қуруқ мевалар экспорти ҳажми оширилади
21:40 / 02.10.2024
Қирғизистон Ўзбекистон туфайли гўшт экспортига вақтинчалик тақиқ жорий қилгани маълум бўлди
09:40 / 09.09.2024