Ўзбекистон | 16:42 / 21.02.2024
8606
1 дақиқада ўқилади

Тошкентга олиб келинаётган 3 тонна хавфли товуқ гўшти Навоийда тўхтатиб қолинди

Сотиш учун Бухородан пойтахтга олиб келинаётган товуқ гўшти лабораторияда текшириб кўрилганида, истеъмолга яроқсиз экани аниқланган.

Навоийда истеъмолга яроқсиз товуқ гўшти аниқланган. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ Карантин тадбирларини ташкил этиш гуруҳи ҳамда ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотини сотмоқчи бўлган фуқаро аниқланган.

Бухородан Тошкентга қараб ҳаракатланаётган, 20 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги юк машинаси “Самарқанд” ЙПХ масканида тўхтатилган. Истеъмол маҳсулотларини ташиш қоидаларига зид ҳолда олиб келинаётган 3 тонна товуқ гўшти текшириш учун лабораторияга жўнатилган.

Текширувлар натижасига кўра, товуқ гўшти истеъмолга яроқсиз деб топилган ҳамда қоидабузарга қонуний тартибда жавобгарлик белгиланган.

Аввалроқ “Қарши-Самарқанд” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган Cobalt тўхтатилиб кўздан кечирилганда, фуқаро С.Ш. хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган 225 кг истеъмолга яроқсиз қорамол гўштини ўтказиш мақсадида олиб кетаётгани аниқланганди.

Мавзуга оид