Ўзбекистон | 11:36 / 22.02.2024
10491
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиши хавфи эълон қилинди

23–29 феврал кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳарорати ўзгариши сабабли Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиши хавфи эълон қилинди.

«Ўзгидромет» агентлиги 23–29 феврал кунлари Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиши хавфини эълон қилди.

Кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли кўчки республиканинг тоғли, жумладан, қуйидаги ҳудудларида кузатилади:

  • Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманлари;
  • Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманлари;
  • Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманлари;
  • Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманлари;
  • Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
  • Наманган вилояти: Поп тумани.

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралди.

Мавзуга оид