Жаҳон | 11:46 / 24.02.2024
12760
3 дақиқада ўқилади

Навалнийнинг онасига ўғли дафн маросими бўйича ултиматум қўйилди

Терговчи Навалнийнинг онасига ё 3 соатдан кейин у хайрлашиш маросимисиз яширин дафн маросимига рози бўлишини ёки ўғли колонияга дафн этилишини айтган.

Фото: Navalny Team/AP/picture alliance

Терговчи Алексей Навалнийнинг онаси Людмила Навалнаяга қўнғироқ қилиб, унга ўғли дафн маросими бўйича ултиматум қўйди, деб хабар қилди сиёсатчи матбуот котиби Кира Ярмиш 23 феврал, жума куни.

«Ёки у 3 соат ичида очиқ хайрлашув маросимисиз яширин дафн маросимига рози бўлади ёки Алексей колонияга дафн қилинади», деди Ярмиш терговчи сўзларини келтириб. Унинг сўзларига кўра, Навалний онаси Тергов қўмитаси билан музокарадан бош тортган, чунки улар Навалнийни қандай ва қаерда дафн этишни ҳал қилиш ваколатига эга эмас.

«У терговчилардан ўлим сабаби аниқланган пайтдан бошлаб икки кун ичида жасадни топшириш мажбурияти юкланган қонунга риоя этишни талаб қилмоқда. У имзолаган тиббий ҳужжатларга кўра, бу икки кун эртага тугайди. Людмила расмийлар дафн маросими урф-одатларга мувофиқ ўтказилишига рухсат беришини талаб қилмоқда», — деди Ярмиш. 

Навалнийнинг онасига таҳдидлар 

Бир кун аввал Алексей Навалнийнинг онаси унга ўғли жасадини кўрсатишганини ва хайрлашув маросимисиз яширин дафн маросимига рози бўлишини талаб қилишаётганини айтди. «Терговчилар ўлим сабабини билишини даъво қилмоқда. Уларда барча ҳуқуқий ва тиббий ҳужжатлар тайёр, мен кўрдим ва ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномага имзо чекдим. Қонунга кўра, улар дарҳол менга Алексейнинг жасадини бериши керак эди, лекин бунинг ўрнига Алексейни қаерда, қачон ва қандай дафн қилиш кераклиги бўйича шантаж қилиб, шарт қўяпти», - деди Людмила Навалная. 

Навалнаянинг сўзларига кўра, у билан алоқада бўлган хавфсизлик кучлари сиёсатчи яширин дафн маросими ўтказилишига розилик олиш учун «буйруққа эга». «Улар хайрлашув маросимисиз, яширинча қилишни хоҳлаяпти, мени қабристон четидаги янги қабрга олиб бориб, «ўғлингиз шу ерда ётибди», дейишмоқчи. Унинг ўлими шахсий фожиага айланган барча Алексей билан хайрлашиш имкониятига эга бўлиши керак», - деди Навалная. 

У таҳдидлардан кейин видеомурожаат ёзишга қарор қилди. «Кўзларимга қараб, агар яширин дафн маросимига рози бўлмасам, ўғлимнинг жасади билан нимадир қилиб юборишади, дейишди. Терговчи Виропаев менга очиқчасига «вақт сиз томонда эмас, тана чирияпти» деди. Ўғлим жасадини зудлик билан менга қайтариб беришларини талаб қиляпман», - деди сиёсатчининг онаси. 

Мавзуга оид