Иқтисодиёт | 13:23 / 24.02.2024
20196
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда ўзлаштирилаётган хорижий инвестиция ҳажмида улуши юқори давлат маълум бўлди
2023 йилда Ўзбекистон Республикасида асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 352,1 трлн сўмни ташкил этган.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, шундан асосий капиталга ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар улуши 53,4 фоизга етган.
Ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган инвестор давлатлар орасида Хитой етакчилик қиляпти – 25,6 фоиз.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича:
— Россия – 13,4 фоиз;
— Саудия Арабистони – 7,9 фоиз;
— Туркия – 6,4 фоиз;
— БАА – 5,8 фоиз;
— Германия – 4,3 фоиз.
Мавзуга оид
20:55 / 02.11.2024
Ўзбекистонда электр энергияси ва метан гази олиш учун 8 та чиқинди ёқиш заводи, 1 та чиқинди полигони қурилади
21:16 / 31.10.2024
Президент Навоий вилоятида йирик ва стратегик лойиҳалар билан танишди
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024