Янги қурилган уйлардан олиш хавотири. Чув тушмаслик учун нималарни билиш керак?
Яқин орада янги уй олишни режа қиляпсизми? Агар шундай бўлса - янги қурилган уйлардан харид қилаётганда унинг сифатини қандай текшириб олишни биласизми? Келинг, бугун сизга шу ҳақида кўрсатмалар билан бўлишмоқчимиз. Бу сизга қизиқ бўлиши аниқ.
Аҳоли демографияси ўсиши уй-жойга бўлган талабнинг кескин ортишига олиб келди. Бугун ҳар қадамда янги турар жой мажмуалари қурилаётганини кўриш мумкин. Аммо янги қурилган турар жой мажмуалари билан боғлиқ муаммоларнинг кўплиги уларга бўлган ишончни пасайтиргани ҳам рост. Шундай экан, янги турар жой мажмуаларидан уй олишда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги, уларнинг қурилиш сифатини қандай текшириш мумкинлиги ҳаммага қизиқ жараён.
Янги уй олишда нималарга эътибор бериш керак?
Тошкентда янги қурилган уй танлашда қурилиш компаниясининг обрўси, улар тақдим этган лойиҳалар ва мижозлар фикрларини билиш керак. Шунингдек, ишлатилаётган қурилиш материалларининг сифати ва сейсмик мустаҳкамлик даражаси ҳақида маълумот олиш лозим бўлади. Шу ўринда муҳим жиҳатлардан бири – уй қурилиши билан боғлиқ барча ҳужжатлар, қурилишга рухсатнома ва муҳандислик коммуникациялари ҳужжатлари текширилиши керак.
Тошкентдаги бир қурилиш мисолида
Бугун шундай қурилиш компанияларидан бири мисолида буни синаб кўрдик. ART HOUSE – 2012 йилдан бери фаолият юритиб келаётган қурилиш компанияси ҳисобланади. Дастлаб Навоий вилоятида бошланган фаолият Тошкент шаҳрида давом этмоқда. Компания шу кунга қадар 10 000га яқин хонадонларни қуриб эгаларига топширди. Бошқа қурилиш компанияларидан фарқли равишда компания сотувни қурилишнинг котлован жараёнида эмас, уйларнинг 3-4 қаватига қадар қурилгандай кейин сотув бошланади. Бу ҳақида компания бош мутахассиси Абдураҳмон Файзуллаев гапириб берди:
“Янги қурилаётган “Кўкча-Оқтепа” лойиҳамизни 2025 йилнинг 2-чорагида тўлиқ фойдаланишга топшириш режалаштирилган. 1-2-3 блокларимиздаги уйларни жорий йилнинг март ойида фойдаланишга топширамиз. Эътиборли жиҳати шундаки, биз уйларимизни қурилишнинг 3-4 қавати тиклангач сотувга чиқарамиз. Бунга сабаб барча техникалар ўз маблағларимиз ҳисобидан амалга оширилади.
Мажмуадаги 7-блокда уйларимиз 2 йил муддатга бўлиб тўлашга берилган. Қурилишни эса 1 йилда якунлаб уйни битирганмиз. Агар котлован жараёнида уй сотиладиган бўлса кейин унинг битишини кутишга кўп вақт кетиши мумкин. Бизда ҳамма харажатлар ўз маблағимиздан қилингани учун уйлар деярли тайёр бўлгандан кейин сотув бошланади. ”
Лифтлар – хавфсиз, ишончли ва мустаҳкам бўлиши керак
Турар жой мажмуасида яна бир диққатга сазовор жиҳат – қурилиш майдонидаги бетон ишлаб чиқариш ускунасидир. Қурилишда ишлатилаётган бетон маҳсулотларининг янада сифатли бўлиши учун шу ернинг ўзида тайёрланади ва лаборатория текширувидан ўтказилади.
Бундан ташқари, янги уйларга ўрнатилаётган лифтларнинг сифати ва хавфсизлиги алоҳида эътибор тортади, чунки ўтган йилда кузатилган бир нечта кўнгилсиз ҳолатлар айнан лифтлар билан содир бўлган эди. “Кўкча-Оқтепа” мажмуасидаги уйларда эса электр таъминоти узилган ҳолатда ҳам лифтларда электр энергияси билан таъминланади.
Кечикаётган кадастрлар. Нега бундай бўлади?
Сир эмаски, бугун айрим фуқаролар пулини тўлаб, уйни олишда қийинчиликка дуч келишяпти. Уларнинг аксарияти кадастр ҳужжатлари билан боғлиқ. Нега бундай?
Кўпинча уй қуриш учун ерни қўлга киритган “тадбиркор” уни қурилишида лойиҳадан ташқари ҳолатларга йўл қўяди. Масалан, 5 қават ўрнига 7 қават, 9 қават ўрнига 10 қават уй қуради. Бунда аҳоли учун яратилаётган инфраструктура инобатга олинмайди. Яъни, барча захиралар 100 кишига мўлжалланган бўлса, ўзгаришлар оқибатида бу инфратсруктурадан 200 киши фойдаланиши керак бўлади. Бундай вазиятларда давлат ташкилотлари уйларни токи кўрсатилган маромга келтирилмагунча кадастр ҳужжатларини беришмайди. Афсуски, бундан энг кўп азият чекадиган – халқ вакиллари ҳисобланади. Демак янги уй олаётганда - текшириладиган ҳужжатлардаги лойиҳа билан қурилган уйнинг бир-бирига мутаносиблигини текшириш керак.
Сиз ўзингиз хоҳлаган уйнинг қурилиш жараёни, ёки ҳолати билан танишиш ҳуқуқига эгасиз. Масалан ART HOUSE уйлари билан танишиш учун ҳафтанинг ҳар чоршанба ва шанба кунлари бориш мумкин.
Яқин вақтларда қурилган янги уйлар билан боғлиқ муаммолар соғлиғингиз ва маблағингизга жиддий таъсир кўрсатиши мумкинлигини ёддан чиқармаслик керак. Шунинг учун сотиб олишдан аввал мукаммал текширув ва маслаҳат олиш жуда муҳимдир.
Бундан ташқари янги уй олишда келгусида электр, сув, иссиқлик таъминоти узилмаслиги учун нималарни билиш кераклигини ҳам видеонинг тўлиқ вариантида билиб олиш мумкин.
Ҳозироқ биз билан боғланинг:
+998712307447
+998940100404
+998909687479
Алоқа боти: arthouse_kukcha_bot
Instagram: arthouse_uzb
Telegram: arthouseuzb
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:03 / 29.10.2024
Европаликлар уй-жойга пул тўлаш учун озиқ-овқат харажатларини камайтиришга мажбур бўлмоқда — сўровнома
18:15 / 14.10.2024
Уй сотиб олишга бўлган қизиқиш пасайишда давом этяпти
22:30 / 27.09.2024
“Уй-жой бозори ҳалиям ёввойи ҳолатда” – экспертлар билан катта суҳбат
08:00 / 19.09.2024