Ўзбекистон | 07:40 / 26.02.2024
27548
1 дақиқада ўқилади

Аҳолиси ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси энг паст ҳудуд айтилди

Ўзбекистонда аҳолиси ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси энг паст ҳудуд маълум қилинди.

Фото: Ўзсувтаъминот

“Ўзсувтаъминот” хабарига кўра, Қашқадарё аҳолисининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 59,4 фоиз билан республикада энг паст кўрсаткични қайд этмоқда. 

Аммо ҳудудда ичимлик суви таъминоти қамровини кенгайтиришга қаратилган ислоҳотлар бир дақиқага ҳам тўхтамагани айтилган.

“Ўзсувтаъминот” бошқаруви раиси ўринбосари в.б. Шохруҳали Садиллаев вилоятдаги соҳада амалга оширилаётган ишлар билан танишган. Вилоятнинг тоғли-рекреацион ҳудудларида замонавий хизмат кўрсатиш ҳамда туризм объектларидаги ичимлик суви ва оқова тизимларининг лойиҳаолди жараёнлари кўздан кечирилган.

У масъулларга хизмат сифатини яхшилашга қаратилган тегишли таклиф ва топшириқлар берган.

Мавзуга оид