Ижтимоий буюртма бўйича сув таъминоти хизматини кўрсатиш тартиби белгиланди
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан марказлашган ичимлик сув таъминоти етиб бормаган қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматларини кўрсатиш бўйича давлат ижтимоий буюртмаларини бериш тартиби тасдиқланди.
Президентнинг “Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ марказлашган ичимлик сув таъминоти етиб бормаган қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматларини кўрсатиш бўйича давлат ижтимоий буюртмаларини бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. У қуйидагиларни назарда тутади:
- давлат ижтимоий буюртмаси лойиҳаларининг бошқарувчисини танлаш;
- давлат ижтимоий буюртмаси доирасида ичимлик сув таъминоти ва оқова сув чиқариш хизматлари билан таъминлаш учун қурилиш ишларини амалга ошириш бўйича лойиҳа ва пудрат ташкилотларини танлаш;
- давлат ижтимоий буюртмаси асосида барпо этилган ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларини (иншоотларини) фойдаланишга топшириш.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда давлат ижтимоий буюртмалари лойиҳалари бошқарувчисининг танлов таклифларини баҳолаш мезонларини тасдиқлаши лозим.
Шунингдек, Адлия вазирлиги билан биргаликда давлат ижтимоий буюртмасини амалга ошириш шартномасининг намунавий шакли ишлаб чиқилади.
2024 йилда давлат ижтимоий буюртмалари асосида ичимлик сув билан таъминланадиган қишлоқ аҳоли пунктларининг манзилли дастури тасдиқланади.
Мавзуга оид
18:05 / 20.12.2024
Садир Жапаров: Қирғизистонда тежалган ҳар бир литр сув қўшниларимизга ёрдамдир
12:10 / 20.11.2024
Ўзбекистонда фойдаланиладиган сув ресурслари 90 фоизи қишлоқ хўжалигига тўғри келяпти
08:48 / 08.11.2024
Сув таннархи ошиб кетаётган ҳудудлар маълум қилинди
21:48 / 28.10.2024