Абдулла Арипов Қошғар шаҳрига ташриф буюрди
Жорий йилнинг 29 феврал-1 март кунлари Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Хитойнинг Қошғар шаҳрига ташриф буюрди.
Ташриф доирасида 1 март куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Хитой Коммунистик партияси марказий қўмитаси сиёсий бюроси аъзоси, Шинжон-Уйғур автоном райони партқўми котиби Ма Синжуй билан икки томонлама учрашув ўтказди.
Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги дўстона ҳамда кўп қиррали шериклик муносабатлари юқори даражада ривожланиб бораётгани, бунда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой раиси Си Жинпинг ўртасидаги яқин, самимий ва биродарлик ришталари муҳим аҳамият касб этаётгани алоҳида таъкидланди.
Ўтган 2023 йилда Ўзбекистон-Хитой ўртасида савдо кўрсатгичлари рекорд даражага – қарийб 14 миллиард долларга етди. Яқин келажакда ушбу кўрсаткични 20 миллиард долларга етказиш учун ҳали ишга солинмаган жуда кўп имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.
Учрашувда олий даражада эришилган келишувлар ижросини таъминлаш, замонавий технология, ускуналарни импорт қилиш ҳамда тўқимачилик, мис, минерал ўғитлар, қишлоқ хўжалиги ва бошқа турдаги маҳсулотларни экспорт қилиш, транспорт-логистика, энергетика, маданий-гуманитар ҳамкорликдаги лойиҳаларни янада фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
08:11 / 19.12.2024
Абдулла Арипов Одилбек Қосималиевни Қирғизистон бош вазири этиб тасдиқлангани билан табриклади
07:09 / 14.12.2024
Абдулла Арипов ЕОИИ ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида қатнашди
21:12 / 12.12.2024
МДҲ давлатлари ҳаво ҳужумидан мудофаа бирлашган тизимини яратади
16:00 / 23.11.2024