Сурхон қўриқхонасида фотоқопқонга Бухоро тоғ қўйларининг ноёб тасвирлари муҳрланди
Ўтказилган сўнгги саноқ натижаларига кўра қўриқхонада 100 бошдан ортиқ Бухоро тоғ қўйи борлиги аниқланган.
Сурхон давлат қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонларга Ўзбекистон Қизил китобига киритилган Бухоро тоғ қўйларининг ноёб тасвирлари муҳрланди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси хабар берди.
Бухоро тоғ қўйлари Ўзбекистонда асосан Кўҳитанг, Бойсунтоғ, Ҳисор, Боботоғ тоғ тизмаларида учрайди. Улар одатда, денгиз сатҳидан 800-2500 метр баландликдаги тоғ тизмаларида ва сийрак арчазорларда яшайди. Бухоро тоғ қўйлари пода бўлиб яшайди ва мавсумий кўчиб юради.
Сурхон давлат қўриқхонасида ўтказилган сўнгги саноқ натижаларига кўра қўриқхонада 100 бошдан ортиқ Бухоро тоғ қўйи борлиги аниқланган.
Мавзуга оид
08:02 / 15.05.2024
Сурхон қўриқхонасида туз билан озиқланаётган морхўр такаси фотоқопқон камерасига муҳрланди
11:55 / 26.04.2024
Сурхон қўриқхонасидаги фотоқопқонга тулки болалари муҳрланди
08:51 / 18.03.2024
Нурота давлат қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонга Қизилқум архари муҳрланди
17:59 / 10.11.2022