Ўзбекистон | 10:30 / 12.03.2024
2140
1 дақиқада ўқилади

Британия фонди Ўзбекистонда Осиё гепардини кўпайтириш лойиҳасида иштирок этмоқчи

Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Британиянинг The Aspinall Foundation ташкилотининг халқаро масалалар бўйича директори Амос Кураж ҳамда мутахассислар Тони Кинг ва Cтюарт Робертсон билан учрашув ўтказди.

Фото: «Дунё» АА

"Дунё" хабарига кўра, Амос Кураж давлат раҳбарининг шу йил 12-17 феврал кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган CMS COP14 халқаро конференциясидаги нутқида Ўзбекистонда Осиё гепардларини қайтадан кўпайтириш ҳақидаги ташаббуси Британия томонида катта қизиқиш уйғотганини таъкидлади. 

Мулоқот давомида дунё бўйлаб йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонларни сақлаб қолиш ва уларни кўпайтиришга доир лойиҳаларини ўзбекистонлик ҳамкорликда амалга ошириш масалалари хусусида фикр алмашилди.

Британия вакиллари Ўзбекистонда Осиё гепардларини қайтадан кўпайтириш, уларни сақлаш ва таҳлилини юритиш ва бошқа жиҳатларни қамраб олган лойиҳаларда иштирок этишга розилигини билдирди.

Мавзуга оид