Ўзбекистон | 17:00 / 12.03.2024
28550
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Kia компанияси Sonet ихчам шаҳар кроссоверини Ўзбекистонда ишлаб чиқарилишини бошлашга тайёрланмоқда

2024 йилда ADM Jizzakh Ўзбекистонда Kia Sonet ихчам шаҳар кроссоверини ишлаб чиқарилишини йўлга қўяди. Sonet - бренднинг кроссоверлари ва йўлтанламаслари қаторидаги энг ихчам моделдир. У Kia брендининг Ўзбекистондаги кузовни пайвандлаш, бўяш ва йиғишни ўз ичига олган тўлиқ ишлаб чиқариш циклидан (CKD) фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариладиган илк автомобилига айланади. 2025 йилда пресслаб ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирилмоқда.

Фото: Kia

Kia Sonet’ни ишлаб чиқарилиши ADM Jizzakh'нинг замонавий ускуналар билан жиҳозланган янги ишлаб чиқариш майдонида амалга оширилади. Модел учун мўлжалланган ишлаб чиқариш қувватлари Kia Sonet’нинг махсус пайвандлаш линиясини, унификацияланган кузов, пластик элементларни бўяш линияларини, йиғиш линиясини ҳамда якуний текшириш ва синов линиясини ўз ичига олади. Мажмуа йилига 100 мингга яқин автомобил ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Объектдаги барча ўрнатиш ва ишга тушириш ишларини 2024 йил март ойининг охиригача якунлаш режалаштирилган.

Асосий ишлаб чиқаришдан ташқари, Kia Sonet лойиҳаси доирасида Ўзбекистонда бир неча ўнлаб ҳар ҳил турдаги бутловчи қисмлар, бўғинларни ишлаб чиқаришни ва ишлаб чиқариш операцияларини маҳаллийлаштириш режалаштирилган бўлиб, бу эса Sonet’ни МДҲ ҳудудида ишлаб чиқарилган барча Kia моделлари орасида маҳаллийлаштирилиш даражаси энг юқори бўлган моделлардан бирига айлантиради.

Kia ушбу автомобилнинг ёшларга ҳос услубини таъкидлаб, Sonet’ни "smart-krossover" сифатида тақдим этди. Шу билан бирга, Sonet’нинг ташқи кўринишида ишончлилик ва салобат мавжуд бўлиб, дизайнерлар уни транспорт оқимида бошқа автомобиллардан фарқлаб турувчи қатор оригинал ва замонавий визуал ечимларни амалга оширганлар.

Kia компаниясининг президенти ва бош директори Хо-сунг Сонг Sonet’ни таништирар экан, шундай деди: “Агрессив ва замонавий дизайн, қизиқарли бошқарув характер ва Kia томонидан таклиф этилаётган илғор технологиялар ушбу моделни бренднинг мижозлар учун, айниқса ."Millenniallar" ва "Z avlod" вакиллари учун энг жозибадор қилишга бўлган интилишининг чинакам ифодасидир. Sonet - дунёнинг барча минтақаларида кроссовер сегментига тез ўсиб бораётган талабга бизнинг жавобимиз бўлиб, янги модел Kia брендига жуда кўп янги мижозларни жалб қилиш имкониятига эгадир”.

Kia Sonet ажойиб иштиёқ билан қабул қилинди: ишлаб чиқарилиши бошланганига бир йилдан камроқ вақт ичида у Ҳиндистонда энг кўп сотилаётган ихчам кроссоверлардан бирига айланди, 100 000 дан ортиқ харидор уни танлади. Бундай муваффақиятли натижаларга асосланиб, Kia дунёнинг бошқа минтақаларида ҳам моделни тарғиб қилишни давом эттирди. Sonet’ни тўлиқ технологик цикл бўйича Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқариш лойиҳаси ушбу дастурни амалга оширишдаги муҳим қадамлардан бири бўлди. Бундай қарор бренднинг республика бозорида кенг миқёсдаги иштирокини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш режаларининг жиддийлигини таъкидлабгина қолмай, балки Kia’нинг Ўзбекистондаги ҳамкорларининг профессионаллиги ва иш сифатига юксак баҳо беради.

Kia Sonet ихчам шаҳар кроссовери, ишлаб чиқариш ва сотувлар бошланиши саналари, Ўзбекистон бозори учун спецификациялар ҳақидаги батафсил маълумотлар 2024 йилнинг баҳор ойларида тақдим этилади.

Сайт | Instagram | Telegram | Telegram-бот | Facebook

Телефон: +998 (55) 500-83-33

Мавзуга оид