Ўзбекистон | 17:00 / 14.03.2024
6648
4 дақиқада ўқилади

Centris Towers бизнес маркази тақдимот маросими бўлиб ўтди

Тошкентда Centris Towers А-классдаги бизнес марказининг тантанали тақдимоти ўтказилди. Мажмуа сотув офиси расман очилди.

9 март куни Тошкентнинг қоқ марказида қад ростлаётган Centris Towers А-классдаги бизнес марказининг тантанали тақдимоти ва сотув офисининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тақдимот жараёнида лойиҳа афзалликлари ва тафсилотлари кўрсатилди. Лойиҳа раҳбарларига кўра, Centris Towers'да асосий эътибор яшил терассаларга қаратилади, улар нафақат экологик тозаликнинг рамзи, балки ҳар бир қаватда ёқимли ва қулай муҳит яратади.

“Бу лойиҳамизнинг бошқаларидан фарқли тарафи шундаки, уни ишлаб чиқишда ҳар бир нуқтасига эътибор қаратилган. Архитектурасида яшил ҳудудларнинг кўплигини алоҳида таъкидлаш керак. Ҳар битта блокда 400-450 кв метрдан ортиқ яшил ҳудуд бор.

Лойиҳа архитектураси алоҳида диққатга сазовор. Бу ерда камида 4000 ишчи ўрни яратилиши мумкин. 107 минг кв метрдан иборат ҳудуднинг 40 минг кв метри автотураргоҳ учун ажратилган. Мажмуа 10 дан ортиқ кафе-ресторанлар, фитнес заллар, автомобил ювиш шохобчалари, бизнес марказлар, тижорат дўконларидан ташкил топган. Дунёнинг таниқли брендларини олиб кириш бўйича айни пайтда ҳамкорлик ишларини олиб боряпмиз.

“KOÇ Construction” билан ишлаётганимизнинг асосий сабаби – бу компаниянинг сифатли қурилиш ишлари ва ишни ўз муддатида бажариши бизга маъқул бўлди”, — дейди Centris Towers лойиҳаси вакили Мақсад Мансуров.

“KOÇ Construction” компанияси бош директори ўринбосари Режаи Одабаш бу ҳамкорликдан мамнун эканлигини айтди:

“Ўзбекистонда 6 йилдан бери фаолият кўрсатаётган Sarıkoç Holding ва “KOÇ Construction” томонидан Тошкент марказида бу гўзал лойиҳанинг амалга оширилаётганидан бағоят мамнунмиз ва бундан фахрланамиз. Комплексимиз 6 блокдан иборат бўлиб, жами майдони 115 минг метр квадратдан иборат. Тошкентга ярашадиган бизнес марказини бунёд этишдан ва бу қувончни Тошкент халқи билан баҳам кўраётганимиздан ғурурланамиз. Келажакда Тошкентнинг иқтисодий ҳаётига ижобий таъсир кўрсата оладиган лойиҳани амалга оширдик, деган умиддамиз.

Мазкур бинони 2025 йилнинг охиригача қуриб битиришни режалаштиряпмиз. Очилиш маросими билан бир вақтда сотувларимиз ҳам бошланди. Ўзбекистон ишбилармонларини бу ерга таклиф қиламиз ва комплексдан офис сотиб олишларини тавсия этамиз”.

Сотув офиси раҳбари Абдуллоҳ Буракнинг фикрича, ушбу лойиҳа Ўзбекистоннинг қийматини оширадиган мажмуа бўлади:

 “Аввало тижорат ва бизнес оламининг маркази бўладиган Centris Towers лойиҳасида иштирок этаётганимиздан мамнун эканлигимизни айтиб ўтмоқчиман.

Centris Towers халқаро стандартларга мос равишда ишлаб чиқилган А синфидаги офис лойиҳаси ҳисобланади. Лойиҳада турфа эҳтиёжларни қаноатлантиришга мўлжалланган люкс тижорий майдонлар, халқаро стандартларга мос офислар ҳамда очиқ ва ёпиқ автотураргоҳлар барпо этилиши кўзда тутилган. Лойиҳани ривожлантиришда биз барқарорликка алоҳида аҳамият қаратдик.

Ўзбекистоннинг қийматини оширадиган ва бизнес марказлари оламининг динамикасини ўзгартирадиган мазкур лойиҳада иштирок этаётганимиздан фахрланишимизни ва мамнуниятимизни такроран баён қилмоқчиман”, — деди у.

Колл-марказ: +998(55)-515-44-44

СайтFacebook |Instagram | Telegram 

Реклама ҳуқуқи асосида