Қирғизистон парламенти «хорижий агентлар» тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди
Қонун андозаси Россиядаги худди шундай қонундан олинган, у нотижорат нодавлат ташкилотлари фаолиятини «кескин мураккаблаштиради».
Қирғизистон парламенти (Жогорку Кенеш) «хорижий агентлар» тўғрисидаги қонун лойиҳасини учинчи – якуний ўқишда қабул қилди.
Қайд қилинишича, қонун лойиҳаси учун овоз бериш икки дақиқа давом этган, ҳеч қандай муҳокама бўлмаган. 66 нафар депутат уни ёқлаган, 5 нафари қарши овоз берган. Энди қонунни қабул қилиш учун мамлакат президентининг имзоси кифоя.
Қонуннинг асосий ташаббускори депутат Нодира Норматова бўлиб, ушбу қонун лойиҳаси Қирғизистон учун зарурлигига ишончи комил, чунки «хорижий агентлар» гўёки жамоатчиликни «ҳокимият ва унинг сиёсатига қарши қўзғатмоқда».
Мутахассислар фикрига кўра, Қирғизистоннинг хорижий агентлар тўғрисидаги қонун андозаси Россиядаги худди шундай қонундан олинган. Бу Қирғизистондаги нотижорат ташкилотлари, жумладан, журналистлар ва сиёсий тадқиқотлар билан шуғулланувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари ишини кескин мураккаблаштиради.
Қонунга кўра, чет элдан маблағ оладиган ва «сиёсий фаолият» билан шуғулланувчи нотижорат ташкилотлар «хорижий агентлар» деб тан олинади. Улар махсус реестрга киритилади, қўшимча ҳисоботлар тақдим этади ва уларда режадан ташқари текширувлар ўтказилиши мумкин.
Ушбу ташкилотларнинг материалларига махсус белги қўйилиши, унда материал хорижий вакил сифатида фаолият юритувчи нотижорат ташкилоти томонидан яратилгани кўрсатилиши шарт.
Аввалроқ, қонун лойиҳаси бир қатор халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонидан танқид қилинган ва улар Қирғизистон ҳукуматини «хавфли ва репрессив қонун лойиҳасини қайтариб олишга» чақирган эди.
Мавзуга оид
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
21:34 / 05.11.2024
Қирғизистонлик аёллар 10 нафаргача фарзанд кўришга чақирилди
19:40 / 05.11.2024
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги 3 та чегара божхона постларида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади
18:09 / 05.11.2024