Ўзбекистон | 14:20 / 14.03.2024
3391
1 дақиқада ўқилади

Қум хомашёсини ноқонуний қазиб олган корхона 4 млрд сўмлик зарар етказди

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида 8,7 минг куб қум хомашёсини ноқонуний қазиб олиш ҳолати аниқланди. 

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Жарқўрғон туман бўлими томонидан солиқ инспекцияси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, “T.K.” МЧЖ раҳбари Х.Ю. ва бошқалар Гулҳовуз маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи дарё ўзанидан МЧЖга тегишли техникалар ёрдамида 8,7 минг куб ҳажмдаги қум хомашёсини қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 4,3 млрд сўм зарар етказгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид