«IT-Билимларини ривожлантириш маркази»
IT-Билимларини ривожлантириш маркази Pearson VUE халқаро тест маркази билан ҳамкорликни йўлга қўйди.
Энди биз билан сиз қуйидаги:
- ахборот технологиялари;
- соғлиқни сақлаш;
- иқтисодиёт;
- таълим;
- маркетинг йўналишлар бўйича халқаро сертификатлар олиш учун тест синовларидан ўтишингиз мумкин.
Тест маркази дунёнинг етакчи ташкилотлари: LPI-Linux Professional Institute (LPIC-2 va LPIC-3), OpenEDG (Python Institute), Cisco (CCNA, CCNP), CompTIA ва бошқа халқаро сертификатларини тақдим этади. (тўлиқ рўйхат)
Халқаро сертификат олиш мартаба ўсиши ва кўпроқ маош олувчи мутахассисга айланишингиз учун яхши имкониятлар эшигини очади. Шунингдек, it-istedod.uz платформаси орқали халқаро сертификат олиш учун сарфланган маблағнинг 50 фоизигача тўловни қайтариш учун ноёб имкониятга эга бўлишингиз мумкин.
Мурожаат учун рақамлар: +998 99 594 11 99
IT соҳага энди қадам босаётган ёки ўз билимларини янада ривожлантирмоқчи бўлганлар учун марказ қошида фаолият юритувчи “IT Bilim Akademiyasi” га таклиф этамиз.
IT Bilim академиясида талабаларни халқаро стандартларга мос ўқув қўлланма бўйича ўқитиш мақсадида Cisco, OpenEDG институти ва Марказий Осиёда биринчи бўлиб Linux Professional Institute (LPI) билан шартнома имзоланди.
Академия қуйидаги
- IT Recruitment;
- Python;
- Linux;
- Frontend;
- Киберхавфсизлик;
- Cisco каби йўналишлар бўйича талабаларни халқаро стандартларга мос ўқув қўлланма бўйича ўқиш имкониятини таклиф қилади.
(телеграм - https://t.me/itbilim_academy)
(Сайт - https://academy.it-bilim.uz/ru/)
IT Bilim Тест Марказида имтиҳон топширинг ва сертификатланган халқаро мутахассисларга айланинг!
“IT-Билимларини ривожлантириш маркази” МЧЖ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 августдаги “Ахборот технологиялари ва компьютер дастурлаш соҳасида ёш мутахассисларни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 556-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган молиялаштирувчи ташкилотдир.
“IT-Билимларини ривожлантириш маркази” МЧЖ нинг асосий мақсади ахборот технологиялари ва компьютер дастурлаш йўналиши бўйича ёш мутахассисларни тайёрлаш, уларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш, ҳамда Ўзбекистон Республикаси IT-саноати ривожига ҳисса қўшишга қодир бўлган ёш авлоднинг иқтидор ва салоҳиятини ривожлантиришдан иборат.
Ўз олдига қўйган мақсадига эришиш учун “IT-Билимларни ривожлантириш” маркази ахборот технологиялари ва компьютер дастурлаш соҳасида таълим сифатини оширишга қаратилган қатор дастур ва лойиҳаларни амалга оширмоқда. Жумладан:
• IT-соҳасидаги таълим муассасалари учун мақсадли қарз ажратиш. Марказ IT-таълим йўналишида фаолият юритувчи IT-Park резиденти мақомига эга ўқув марказларини:
- замонавий техникалар билан жиҳозлаш;
- ўқув биносини кенгайтириш;
- малакали менторларни жалб қилиш;
- зарур дастурий таъминотлар харид қилиш учун мақсадли қарз ажратади. Қарз олиш шарти таълим курси талабаларини иш билан таъминлаш кафолати ҳисобланади.
• IT-таълим учун сарфланган харажатларни қоплаш. Етакчи ўқув марказларининг IT-курсларини ўз ичига олган таълим бозори bilgi.uz маркетплейси. Маркетплейсда етакчи ўқув марказларидан IT-курсларни икки ойлик имтиёзли давр билан бўлиб тўлаш
эвазига таълим олиш имконияти.
• Амалиёт ўташ учун ижтимоий лойиҳа. Марказ томонидан “IT-Intern” ижтимоий лойиҳаси йўлга қўйилди. Лойиҳага кўра
ёш IT-мутахассислари ҳамкор компанияларда амалиёт ўташлари ва келгусида ишга жойлашиш имкониятига эга бўладилар.
• Кадрлар агентлиги. Кадрлар салоҳиятини ривожлантириш ва ёш IT-мутахассисларини ишга жойлашишида ёрдам кўрсатиш мақсадида яратилган лойиҳа бўлиб, Ўзбекистон ва хориждаги етакчи компаниялар учун IT-мутахассисларни танлаш ва ишга жойлаштиришга ёрдам бериш бўйича хизмат кўрсатади.
• IT-Билим академияси. Бу IT-Park кўмагида яратилган инновацион лойиҳадир. Лойиҳанинг мақсади академия талабаларини рақамли муҳитда самарали ишлаш учун билим, кўникма ва тажриба билан таъминлаш орқали IT & BPO соҳасида муваффақиятли карьерага тайёрлашдир.
• Халқаро тест маркази. Бу халқаро стандартларга жавоб берадиган махсус жиҳозланган майдон бўлиб, унда мутахассислар учун IT -соҳасидаги билим ва малака даражаси бўйича онлайн тест синовларидан ўтиш имконияти яратилган.
Мутахассислар тест синовларидан муваффақиятли ўтган ҳолатда, уларнинг билим ва кўникмаларини баҳоловчи халқаро ҳамкор ташкилотларнинг бутун дунё миқёсида тан олинган халқаро сертификатни қўлга киритиш имкониятига эгалар.
• IT-Market – бу бўш иш ўринларини ва ахборот технологиялари соҳасидаги малакали мутахассислардан аризаларни излаш учун кенг имкониятларни тақдим этувчи платформа.
Биз Ўзбекистон Республикаси IT-саноати ривожига ҳисса қўшишга қодир бўлган ёш авлоднинг иқтидор ва салоҳиятини ривожлантиришдан, уларга қулай шароитлар яратишдан бехад мамнунмиз.
Реклама