Ўзбекистон | 12:48 / 18.03.2024
3945
1 дақиқада ўқилади

«Ўзавиация» Qazaq Air авиакомпаниясига Ўзбекистонга парвоз қилишга рухсат берди

Қозоғистонинг Qazaq Air авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш рухсатномасини олди.

Фото: Ўзавиация

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга асосан 2024 йил 13 мартда «Ўзавиация» агентлиги томонидан Qazaq Air авиакомпаниясига Ўзбекистонга Туркистон - Самарқанд – Туркистон йўналишида мунтазам авиақатновларини амалга ошириш рухсатномаси расмийлаштириб берилди.

Парвозлар DHC-8-402 ҳаво кемасида амалга оширилади.

Qazaq Air минтақалараро авиакомпания бўлиб, 2018 йилда ташкил этилган. У «Самрук-Казина» миллий жамғармасига тегишли, компания хаби Остона аэропортида жойлашган. Асосан Қозоғистон ва Россия шаҳарлари ўртасида қатновлар амалга оширади.

Мавзуга оид