Бухорода йўл белгисига қасддан шикаст етказган вайнерлар қамалди
Улар шу мазмунда саҳналаштирилган ҳолатни видеога олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштирган.
Бухоро шаҳрида автомобилда ҳаракатланиб, йўл белгисига қасддан шикаст етказиш билан боғлиқ саҳналаштирилган ҳолатни тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларда тарқатган вайнерлар жазоланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ хабар берди.
Қайд қилинишича, саҳналаштирилган видеода вайнер Бухоро шаҳрининг Намозгоҳ кўчасида Nexia русумли автомобилида ҳаракатланиб, уни хавфли усулда икки нафар шериги устига ҳайдагани, улар йўл четига чиқиб улгургач, автомобил йўл белгисига урилиб, унга зарар етказгани тасвирланган.
Видеотасвир бўйича Бухоро вилояти ИИБ томонидан суриштирув ўтказилиб, транспорт воситаси эгаси ва уни ҳайдаган шахс аниқланган. Автомобил жарима майдонига қўйилган.
Суд вайнер ва унинг тўрт нафар шеригига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлаган.
Шунингдек, ушбу ҳолатнинг асосчиси бўлган Самадов Холиқжон Улуғбек ўғлига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-1-моддаси (Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқаришда хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслиги), 128(5)-2-моддаси (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши), 147-моддаси (Йўлларга, йўл иншоотларига, йўл ҳаракатини тартибга солиб турувчи техник воситаларга шикаст етказиш), 183-моддаси (Майда безорилик) билан 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Мавзуга оид
07:50 / 21.09.2024
Ўзбекистонда 263 дона қадимий тангани Туркияга яширинча олиб кетаётган шахс ушланди
21:51 / 14.09.2024
Тошкентда ёш ишчини калтаклаган дўкон ходимига маъмурий иш қўзғатилди
19:06 / 14.09.2024
Inbazar дўконида ёш ходим хатоси учун калтакланди
13:54 / 10.09.2024