Ўзбекистон | 10:58 / 19.03.2024
7065
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ҳавони ифлослантирган сомсахона жаримага тортилди 

Чилонзор туманидаги сомсахона ҳавони ифлослантиргани учун жаримага тортилди. Бу ҳақда пойтахт Экология бошқармаси хабар берди. 

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ижтимоий тармоқларда сомсахоналар ҳаво сифати ифлосланишига ҳисса қўшаётгани бўйича хабарлар тарқалган. Ҳолат Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси давлат инспекторлари томонидан назоратга олиниб, ўрганиш ишлари олиб борилди.

Олиб борилган ўрганишлар натижасида, ушбу ҳолат Чилонзор тумани 3-мавзе, 53-сонли аҳоли яшаш хонадонлари олдида юзага келганлиги маълум бўлди. 

Ҳуқуқбузарлик содир этган фуқарога нисбатан Чилонзор тумани экология бўлими давлат инспектори томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 95-моддасига асосан табиий муҳитни тиклаш, табиий захираларни қайта ҳосил қилиш ва табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатиш оқибатларини бартараф этиш чораларини кўрмаганлиги учун маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Қайд этилишича, унга нисбатан жарима белгиланган.

Мавзуга оид