Тошкентда салкам ярим млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди
Сергели туманида 480,7 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ГТФ ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда, фуқаро Ж.К. ва бошқалар “Бобур” МФЙ ҳудудидаги уйда тижорат мақсадида ташкил этилган иссиқхонада темир труба ва резина шланглар ёрдамида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб жами 320,4 минг метр куб табиий газни ўғирлаб, давлат ва жамият манфаатларига 480,7 млн сўм зарар етказгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
13:30 / 20.09.2024
ГФР иқтисодиёт вазири: Германияда энди газ тақчиллиги йўқ
11:16 / 12.09.2024
Евроиттифоқ Россия газидан бутунлай воз кечишга тайёр
13:51 / 10.09.2024
Қарийб 700 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди
15:54 / 04.09.2024