Қирғизистон раҳбариятига суиқасд уюштирмоқчи бўлган озарбойжонликлар қўлга олинди
Улар жиноий муҳитни мустаҳкамлаш ва «ўғрилар» мафкурасини тарғиб қилиш, шунингдек, ўз мавқеини ошириш мақсадида Қирғизистонга боргани таъкидланмоқда.
Қирғизистонда мамлакат раҳбариятига суиқасд уюштиришни режалаштирган халқаро уюшган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди. Бу ҳақда Vesti.kg мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига таяниб хабар берди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг маълум қилишича, уюшган жиноий гуруҳлар фаолиятини аниқлаш ва уларга чек қўйиш бўйича ўтказилган тезкор тадбирлар давомида халқаро жиноий гуруҳга аъзо бўлган 5 нафар Озарбойжон фуқароси қўлга олинган: Алиев В.М., Багиров С.А., Асгаров М.О., Бехбудов М.С., Маммадов З.И.
Қайд қилинишича, Асгаров M.O. жиноий дунёда «дайди» аталмиш мақомга эга. У жиноий муҳитни мустаҳкамлаш ва «ўғрилар» мафкурасини тарғиб қилиш, шунингдек, ўз мавқеини ошириш мақсадида Қирғизистонга шериклари билан келиб, мамлакат раҳбариятига суиқасд уюштиришни режалаштирган.
«Уларнинг жиноий режалари давлатнинг уюшган жиноий гуруҳларга қарши фаол кураш сиёсати билан боғлиқ», деб аниқлик киритди Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси.
Хусусан, уларнинг жиноий режалари маҳбуслар, маҳкумлар ва озодликдаги шахслар ўртасида жиноий мафкурадан оммавий воз кечиш, давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш фонида юзага келгани, бу ҳолат бундай муносабат оқибатларидан қўрққан хорижлик жиноий етакчиларнинг норозилигига сабаб бўлгани таъкидланмоқда.
Мавзуга оид
22:20 / 08.11.2024
Қорабоғ сафари: Жафокаш Фузулий ва янгиланаётган Зангилон
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
21:34 / 05.11.2024
Қирғизистонлик аёллар 10 нафаргача фарзанд кўришга чақирилди
19:40 / 05.11.2024